Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида

×

 2020-08-21 17:12:14    471

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокимининг 2019 йил 16 сентябрь кунги “Мактаб ёшидаги

болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 5119-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида

 

Умумий ўрта таълимга қўйилаётган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, умумий ўрта таълимнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан узвий алоқадорлигини таъминлаш мақсадида, Олтиариқ тумани Халқ таълими бўлимининг 2020 йил 4 июль кунги
116-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб 39-банди ва Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунунинг 6,25-моддаларига мувофиқ,

 

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.  Олтиариқ тумани Халқ таълими бўлимининг 2020 йил 4 июль кунги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларни ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 116-сонли мурожаати маъқуллансин.

3.  Олтиариқ туманида янги 43-умумтаълим мактаби ташкил этилганлиги, ҳамда 3-ИДУМ ва 4-ИДУМ бинолари янги худудга жойлашганлиги инобатга олинсин.

4.  Туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш бўйича ўзгартиришлар иловадаги жадвалга мувофиқ маъқуллансин.

5.  Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ф.Маҳмудов)га ва “Давр овози” газетаси (А.Хонкелдиев) мазкур қарорни тумандаги оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилиш ва туман ҳокимлигининг расмий
веб-сайтига жойлаштириш тавсия этилсин.

6.  Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Исломов ҳамда туман Халқ таълими бўлими мудири З.Латиповлар зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                  Х.Ниёзов

 

 

 

Туман ҳокимииинг

“ 29 ” июль 2020 йил кунги

№ 830-сонли қарорига

илова

 

Олтиариқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул бўйича мактабларга бириктирилган ҳудудларга киритилган ўзгартиришлар

 

 

Муассаса номи

Ҳудуди

Бириктирилган масъул Ф.И.Ш

  1. 1.      

43-мактаб

Катпут МФЙ (Эътиқод, Улуғможиона, Гулханий, Покиза, Диёнат, Маданият, Навқирон, Бинокорлар, Катпут), Янгиариқ МФЙ (Тонг гули, Ватан, Меъмор,  Катпут, Холиқбердиполвон)

Н.Мамажонов

  1. 2.      

3-ИДУМ

Жарариқ МФЙ (Нуроний, Зилол, Намуна, Чорсу, Осиё) ҳудудлари

М.Турдиматова

  1. 3.      

4-ИДУМ

Ҳудудсиз

К.Махмудова